Хизматлар

Family Park Support — кўп квартирали уйларни профессионал бошқариш ва эксплуатация қилишга ихтисослашган бошқарув компанияси.

Умумий фойдаланишдаги мол-мулкни сақлаш

1

Кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланишдаги объектларни электр энергияси билан таъминлаш

Даврийлиги: Доимий

2

Лифт ускуналарини техник мониторинг қилиш

Ихтисослашган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартномалар тузилган ҳолларда

Даврийлиги: Доимий

3

Кўп квартирали уйларнинг фасад ва кириш йўлакларини талаб даражасида сақлаш ва таъмирлаш

Даврийлиги: Заруратга кўра

4

Ертўлада ўрнатилган ичимлик суви насосларини техник соз ҳолда бўлишини таъминлаш

Қурилишда сув насосларини ўрнатиш лойиҳалаштирилмаган кўп квартирали уйлар бундан мустасно

Даврийлиги: Доимий

5

Кўп квартирали уйларнинг том қисми гидроизоляция қатламини тиклаш ва ямаш, ертўладаги коммуникация тармоқлари, шахталардаги коммуникация тармоқлари, электр энергияси тармоқларини соз ҳолда сақлаш ва жорий таъмирлаш

Даврийлиги: Доимий

6

Новларни соз ҳолатда сақлаш ва уларни доимий тозалаш

Даврийлиги: Доимий

7

Иситишнинг уй ичидаги тизимини гидравлик пресслаш ва уни тармоқдаги сув билан тўлдирган ҳолда ювиш, шунингдек уй ичидаги иссиқлик тизимларини зарур тарзда сақлаш ва хизмат кўрсатиш

Локал ва марказий иситиш тизимида иситиладиган уйлар учун

Даврийлиги: Бир йилда бир марта

8

Кўп квартирали уйларнинг иссиқлик изоляциясини таъминлаш, шу жумладан герметизация ҳамда кириш йўлакларининг дераза ва эшик ёриқларини ойна билан беркитиш ишлари бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш

Даврийлиги: Куз-қиш мавсумида

9

Кўп квартирали уйларни дератизациялаш ва дезинсекциялаш, уйга туташ ҳудуддаги маҳаллий тозалаш иншоотлари (септиклар) ва ташқи ҳожатхоналарни дезинфекциялаш

Даврийлиги: Заруратга кўра

10

Оқова хандақларини (ўраларини) бўшатиш

Оқова тармоғига уланмаган уйлар учун

Даврийлиги: Уч ойда бир марта

11

Кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва лифт хоналарини тозалаш

Даврийлиги: Ҳафтада бир марта

12

Ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш

Даврийлиги: Доимий

Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш

13

Бошқарув органлари бошқарувидаги кўп квартирали уйларга тегишли бўлган болалар ва спорт майдончаларининг техник ҳолатини сақлаш, тозалигини таъминлаш ҳамда уларни таъмирлаш

Даврийлиги: Доимий

14

Ҳудудни ободонлаштириш, ўт ўриш, дарахтларни буталаш

Даврийлиги: Доимий

15

Ноқулай об-ҳаво шароитида кириш йўлакларини қордан тозалаш ва музларни тушириш

Даврийлиги: Заруратга кўра

16

Туташ ҳудудларни тозалаш (супуриш)

Даврийлиги: Уч кунда бир марта

Уйни бошқариш

Бу — хизматлар рўйхати эмас, балки қонунчиликда бошқарувчига юкланган бошқарув функциялари.

Mening uyim

ПҚ-48 ва №3824 асосида бошқарув жараёнлари босқичма-босқич Mening uyim ахборот биллинг тизими орқали рақамлаштирилади.

Ҳар бир уйнинг алоҳида банк ҳисоб рақами

Ҳар бир кўп квартирали уй учун жой мулкдорлари номига алоҳида банк ҳисоб рақами очилади.

Йиллик иш режаси ва смета

Ҳар бир уй учун йиллик режа ва молиялаштириш сметаси шакллантирилади.

Ҳисобот ва шаффофлик

Бажарилган ишлар, даромадлар, харажатлар ва смета ижроси бўйича маълумотлар белгиланган тартибда шакллантирилади.

Техник маълумотлар — Turarjoy

Уйнинг техник кўрсаткичлари, техник ҳолати ва тегишли ресурс маълумотлари рақамли тарзда юритилади.

Умумий ҳисоблагичлар

Газ, электр энергияси ва ичимлик сувининг умумий истеъмоли ҳар бир кўп квартирали уй бўйича алоҳида ҳисобга олинади.

Авария-диспетчерлик хизмати

№3824 бўйича бошқарув органи 24 соат мобайнида фаолият юритадиган авария-диспетчерлик хизматини ташкил этиши лозим.

Умумий мол-мулкдан даромад

Умумий мол-мулкдан қонуний фойдаланиш орқали олинган даромадлар тегишли уйнинг банк ҳисоб рақамига йўналтирилади.

Хизматлар рўйхати ҳар бир уйнинг хусусиятларига қараб фарқ қилиши мумкин. Масалан, лифт бўлмаган уйда лифт хизмати кўрсатилмайди.

Уйингизни топинг

Мурожаатингиз борми?

Бизга хабар беринг. Мурожаатингизни ечимгача олиб борамиз, бажарилишини текширамиз ва натижаси ҳақида хабар берамиз.

Мурожаат қолдириш